2020 йил 18 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 100 (+173) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 162 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.






