АсосийJamiyat

ЖССТ давлатларни карантин жорий қилмасликка чақирмоқда

'ЖССТ давлатларни карантин жорий қилмасликка чақирмоқда'ning rasmi

   Пандемия бошланишида ЖССТ дунёнинг деярли барча мамлакатларига коронавирус тарқалишини камайтирувчи қаттиқ карантин жорий этишни тавсия қилди. Энди ташкилот бош эпидемиологи Мария Ван Керкховенинг фикрича, COVID-19’нинг иккинчи ва ундан кейинги тўлқинларида карантинга йўл қўйиш керак эмас.

Унинг иқтисодий оқибатлари тиббий жиҳатдан келиши мумкин бўлган эҳтимолий ҳолатдан анча юқори туради. Ниқобларни тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш етарли чоралар бўлади.

Мутахассислар, шунингдек, карантин пайтида мактабларнинг ёпилишини «авлод ҳалокати» деб ҳисоблайди. Улар ушбу чекловлар туфайли саратон, инфаркт ва инсультга чалинган беморларнинг аҳволи кескин ёмонлашганини таъкидлашди. Карантин юзлаб жиддий касалликларни, депрессия, стресс, ишсизлик ва ижтимоий низоларни келтириб чиқариши мумкин.

    Бошқа янгиликлар