АсосийSalomatlik

Коронавирус инфекциясининг илк аломатлари пайдо бўлиши кетма-кетлиги маълум қилинди

'Коронавирус инфекциясининг илк аломатлари пайдо бўлиши кетма-кетлиги маълум қилинди'ning rasmi

Мутахассислар коронавирусга чалинган 55 мингдан кўпроқ беморнинг касаллик тарихини ўрганиб чиқишган. Аниқланишича, коронавирусга чалинганларда дастлаб тана ҳарорати кўтарилиши, сўнгра йўтал пайдо бўлади. Шундан кейин беморларда мушакларда оғриқ, кўнгил айниш ва ичбуруғ кузатилади. Бу ҳақда кун ёзмоқда. 

Олимларнинг таъкидлашича, ушбу янгилик шифокорларга коронавирусни ўз вақтида аниқлаш ва даволашда ёрдам беради.

Аввалроқ россиялик фельдшер Анна Дмитриева ўзининг беморлар билан ишлаш тажрибасига таяниб, ҳид сезиш қобилияти йўқолганларда деярли 100 фоиз ҳолатда коронавирус аниқланганини маълум қилган.

Бундан ташқари, америкалик олимлар коронавируснинг яна бир ноодатий аломатини аниқлашганди. Уларнинг таъкидлашича, узоқ давом этувчи ҳиқичоқ тутиши коронавирус инфекциясидан дарак бериши мумкин. 

    Бошқа янгиликлар