АсосийDunyo

ЖССТ коронавирусни энг кўп ташиётганлар неча ёшдаги одамлар эканлигини айтди

'ЖССТ коронавирусни энг кўп ташиётганлар неча ёшдаги одамлар эканлигини айтди'ning rasmi

ЖССТнинг Ғарбий Тинч океани ҳудуди бўйича раҳбари Такеши Касайнинг айтишича, ҳозирда дунёда коронавирусни тарқатишда энг фаол бўлган қатлам 20, 30 ва 40 ёшдаги одамлар ҳисобланади. Чунки, бу ёш тоифасидаги одамларнинг кўпида касаллик аломатларсиз кечади ва улар ўзларининг коронавирусга чалинганликларини билмайдилар.Бу ҳақда таржумон.уз хабар берди.

“Бу ҳолат вирус олдида яна ҳам ожизроқ бўлган одамлар, яъни кексалар ва касалларга жиддий хавф туғдиради. 20 дан 40 ёшгача бўлганларнинг коронавирусни ўзлари билмаган ҳолда тарқатишлари аҳоли зич жойлашган ҳудудлардаги одамларни ҳам хавф остига қўяди” дейди Такеши Касай.

    Бошқа янгиликлар