Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлим иш юритувида Давлат солиқ қўмитасинининг қарорига асосан қарздор “Энергоиссиқликмонтаж” МЧЖдан ундирувчи ДСИ фойдасига 861.917.800 сўм солиқ қарз ундириш тўғрисидаги ижро иши мавжуд бўлган. Бу ҳақда бюронинг Матбуот хизмати маълум қилди.
Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Энергоиссиқликмонтаж” МЧЖга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатларини олиб бориш жараёнида 04.08.2020 йил кунги тўлов топшириқномага асосан 861.917.800 сўм солиқ қарздорлик давлат фойдасига ундирилган.
Юқоридагиларга асосан ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган.






