Жорий йилнинг 18 август куни Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудида аянчли ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.
Автоҳалокат ушбу ҳудуддан тувчи 4R-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 22-километрида рўй берган. Хусусан, ҳайдовчи, 1986 й.т. Ш.А. "Нексия" русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиши оқибатида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1966 й.т. М.Т. бошқарувидаги "Зил-130” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетган.
Тўқнашув натижасида, “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси 34 ёшли Ш.А. оғир тан жароҳатлари олиши оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширмасдан бошқаришларини, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига амал қилишларини сўрайди.






