АсосийJamiyat

Кўзи ожизлар учун илк бор 10-11 синф дарсликлари чоп этилмоқда

'Кўзи ожизлар учун илк бор 10-11 синф дарсликлари чоп этилмоқда'ning rasmi

Бу йил  махсус таълим йўналишида имконияти чекланган ўқувчилар учун 2020-2021-ўқув йилида 160 номдаги дарсликлар чоп этилмоқда.

 Республика таълим маркази матбуот хизматининг хабар беришича, аввал ҳеч қачон кўриш имконияти чекланган ўқувчилар учун бундай катта хажмда дарсликлар чоп этилмаган. Илгари кўзи ожиз ўқувчиларимиз учун чоп этилаётган Брайль дарсликларида расмлар сўз орқали ифодаланган. Бу йилги ўзгартиришлардан бири,  ушбу дарсликларга бўртма шаклдаги  расмлар ва хариталарни киритилишидир.  

Шунингдек, илк бор 10 ва 11-синфлар учун 9 номдаги брайль дарсликлари ҳамда кар ва заиф эшитувчи ўқувчилар учун 4 номдаги янги дарсликлар тайёрланмоқда.

    Бошқа янгиликлар