АсосийЖАМИЯТ

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов қизининг 19 ёшини тантанали нишонлади. Хизматда Муниса Ризаева (видео)

Айни пайтда ижтимий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов карантин чеклов...

'Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов қизининг 19 ёшини тантанали нишонлади. Хизматда Муниса Ризаева (видео)'ning rasmi

Айни пайтда ижтимий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов карантин чекловлари юмшатилиши биланоқ қизининг туғилган кунини дабдабали тарзда нишонлагани юзасидан турли фикр-мулоҳазалар ва муносабатлар билдирилмоқда. 

Маълум бўлишича, Андижонда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов хонодонида кичик қизининг 19 ёшга тўлиши муносабати билан каттагина тадбир уюштирилган. Туғилган кун тантанасига таниқли эстрада ҳонандаси Муниса Ризаева ташриф буюрган. Видео:

Видео:

Вилоят раҳбарининг бу дабдабали зиёфати ва тантанали тадбирда ўзини тутиши айрим тармоқ фойдаланувчилари ва блогерларнинг таниқидий ва эътирозли фикр-мулоҳазаларга ҳам сабаб бўлди. Қуйида интернет тармоқларда чоп этилган айрим муносабатларни келтириб ўтамиз:

Жумлада Fikrat.uz сайти ёзмоқда:

Сахийсиз ҳоким бобо, аммо…

Охирги пайтларда “сахийлиги” билан трендга айланган Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кичик қизининг 19 ёшга тўлиши муносабати билан хонадонида шодиёна уюштирибди.

Шоҳона дастурхон, маликага аталган улкан торт, акахоннинг зўрға қаддини тутиб туриши зиёфатнинг довруғи-ю, акахоннинг навбатдаги “сахийлиги”дан дарак беради. Хизматга кимсан кечагина касалхонада ётган Муниса Ризаеванинг таклиф қилинганига кўра, акахон сахийликда тенги йўқ, чунки Тошкентнинг ўзида “бирров”га 1200-1500 долларга борадиган бу эстрада юлдузи вилоятларга 5000-7000 долларга бориши ҳеч кимга сир эмас.

Бунчалик заҳархандалик нечун, деб ўйлаяпсизми? Очиғи, алам қиляпти-да. Ахир бу нимаси: карантин даврида қанча одамлар қийналиб қолди, ҳатто “Уйимда болаларимни овқатлантиргани ҳеч нарсам қолмади” деб ёзган аёл ҳам андижонлик эди-ку?! Айниқса, қариялар, ногиронлар, ишсизлар, кунлик ишловчи шахслар камми Андижонда?! Ахир улар бу базми жамшидни кўргач, ҳокимиятга ишончи қоладими?

Акахоннинг шунчалик давлати кўп бўлса ёки ўта сахий бўлса, ўша пандемия даврида қийналиб қолган, эҳтиёжманд оилаларга шу харажатларнинг бир қисмини эҳсон қилса, бўлмасдими? Ёки қизнинг туғилган кунини болалар ёки қариялар уйида, шу тўкин дастурхон атрофида ўтказса бўлмасмиди, деган савол қийнаяпти-да одамни?!" дейилади ушбу муносабатда. 

Қисқаси баҳор ва ёзни карантинда, тўрт девор орасида ўтказган айрим ёшлар кўнгли тўй-томоша, базму жамшид тусаб қолгани сир эмас. Аммо уларнинг инжиқликлари ва талаб-истакларини бажаришга ота-оналарнинг ҳам сўзсиз бўйсунаётгани, айниқса барчага ўрнак бўладиган бошқарув тизими раҳбарлари аҳолига бойлигини кўз-кўз қилиши, бу албатта, эътирозга сабаб бўладиган ҳолатдир
 

    Бошқа янгиликлар