АсосийJamiyat

Бўстонлиқ – Тошкент – Бўстонлиқ оралиғида йўналишли автобус қатнови йўлга қўйилди

'Бўстонлиқ – Тошкент – Бўстонлиқ оралиғида йўналишли автобус қатнови йўлга қўйилди'ning rasmi

Бўстонлиқ – Тошкент – Бўстонлиқ  оралиғида йўналишли автобус қатнови йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги расмий телеграм канали.                         

Яъни хабарда таъкидланишича, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳамда пойтахтимиз аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри “Машинасозлар метро бекати” – Бўстонлиқ “Юсуфхона қўрғони” йўналишида янги автобус қатнови йўлга қўйилган.    

Мазкур автобус йўналишининг масофаси бир томонга сал кам 83 км.ни ташкил этади. Автобуслар ушбу масофани 1 соат 35 дақиқада босиб ўтади. Ёзнинг сўнгги кунларида табиат қучоғига чиқиб, ҳордиқ чиқармоқ истагида бўлган юртдошларимиз шахсий гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда тоғли ҳудудларга бориш-келишда ушбу йўналишлардан фойдаланишлари мумкин. 

    Бошқа янгиликлар