2020 йил 19 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 760 (+242) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ.
Янги касалланиш ҳолатларининг 196 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 139 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 57 нафари Ўртасарой карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 32 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 3 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.






