Эъзоза Каримова Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Darakchi.uz манбаси хабар берди.
Эъзоза Каримова 1973 йилда Наманган вилоятининг Наманган туманида туғилган. У 1990–1996 йилларда Тошкент давлат университетининг фалсафа факультетида таҳсил олган.
2021 йилда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигида бўлим бошлиғи, кейинчалик Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган.
2023–2024 йилларда «Янги Ўзбекистон» университети проректори бўлган.
2025 йил май ойида Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Эъзоза Каримова 2025 йил июль ойида Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланган эди.
Жорий йилнинг 3 октябрь куни Президентнинг тегишли фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди.






