АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида коронавирусдан даволанаётган беморларнинг 334 нафари тузалди

'Бугун Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида коронавирусдан даволанаётган беморларнинг 334 нафари тузалди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бугун айни пайтга қадар мамлакатимизнинг 7 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 334 нафари тузалди.

Жумладан, уларнинг 184 нафари Тошкент шаҳрида, 92 нафари Тошкент вилоятида, 38 нафари Самарқанд вилоятида, 7 нафари Наманган вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Андижон вилоятида ва яна 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 32 557 нафар, соғайиш кўрсаткичи эса 88 фоизни ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар