Халқ таълими вазирлиги томонидан 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб математика, кимё ва биология фанларини чуқурроқ ўргатиш учун мазкур фанларга қўшимча дарс соатлари ажратилди. Бу ҳақда Вазирлик Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Жумладан:
📚10-синф “Математика” фанига ҳафтасига 1 соат;
📚10-11-синф “Кимё” фанига ҳафтасига 1 соатдан (жами 2 соат);
📚10-11-синф “Биология” фанига ҳафтасига 1 соатдан (жами 2 соат).
Шунингдек, 2020 йил “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да мамлакатимизда таълимнинг барча босқичларида халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган ахборот технологиялари жорий этилиши муносабати билан
📚5-6-синфларда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанига ҳафтасига 0,5 соатдан (жами 1 соат) қўшиб берилди.
Эндиликда, халқ таълими тизимида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб:
математика фани ҳафтасига 55 соат (ўтган йилда 54 соат);
кимё фани ҳафтасига 12 соат (ўтган йилда 10 соат);
биология фани ҳафтасига 15 соат (ўтган йилда 13 соат);
информатика фани ҳафтасига 10 соат ўқитилади (ўтган йилда 9 соат).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майда “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда 2020 йил 12 августда “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.






