АсосийJamiyat

ДХА барча тўлов ва ҳисоб-китобларингизнинг очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлайди

'ДХА барча тўлов ва ҳисоб-китобларингизнинг очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлайди'ning rasmi

Давлат хизматлари марказлари орқали хизмат кўрсатилса, энди қанча миқдорда тўлов амалга ошириш лозимлиги ҳамда тўланган сумма ҳақида смс-хабар тўғри телефонингизга келиб тушади. Шу тариқа тўловлар ва ҳисоб-китобларнинг очиқ ва шаффоф бўлиши таъминланади. Бу ҳақда ДХА ахборот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, СМС-хабарлар 2 тилда: ихтиёрингизга кўра ўзбек ёки рус тилларида келади. Хабарда амалга оширилиши керак бўлган тўловнинг инвойс рақами ва белгиланган миқдори кўрсатилган бўлади.

Мазкур қулайлик, юзага келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатлари олдини олади ва давлат хизматлари тизимини янада шаффоф бўлишини таъминлайди.

Ҳозирда мазкур қулайлик аксарият хизматлар учун мавжуд. Тез вақтда смс-хабарнома функцияси ФҲДЁ ва тадбиркорлик билан боғлиқ хизматлар учун ҳам жорий этилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар