Бугун мамлакатимизнинг 11 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 721 нафари соғайди.
Уларнинг 424 нафари Тошкент шаҳрида, 142 нафари Тошкент вилоятида, 79 нафари Самарқанд вилоятида, 25 нафари Наманган вилоятида, 15 нафари Сурхондарё вилоятида, 13 нафари Хоразм вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Жиззах вилоятида, 4 нафари Андижон вилоятида, яна 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 2 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди, деб ёзмоқда ССВ матбуот котиби.
Шундай қилиб, юртимизда 32 994 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил қилмоқда.






