Бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева аҳолидан келган саволларга жавоб қайтарди.
Хусусан, куз ва қиш фасли якинлашмокда, ушбу мавсумларда коронавирус оғир кечиши мумкинми, вазият қандай бўлади, деган саволга жавоб берилди.
"Дунёдаги статистик маълумотларга асосланадиган бўлсак, ҳар йили мавсумий грипп ва юқори нафас йўллари касалликлари ушбу фаслларда кўп учрайди.
Мавсумий грипп — бу одамдан одамга ўтувчи, бутун дунё бўйлаб учрайдиган ўткир вирусли инфекция ҳисобланади. Кўп инсонлар тиббий ёрдамсиз бу касалликдан тўлиқ соғайиб кетади.
Қиш мавсумида ўткир респиратор касалликлар фонида коронавирус инфекциясининг кўшилиши касаллиш даражасини албатта оширади.
Лекин бизда бугун даволаш мезонлари ишлаб чиқилган ва ишончимиз комил бўлиши керакки, бизнинг фуқароларимиз коронавирусга қарши чораларни сусайтирмасдан бажаришда давом этишади", дея изоҳлади мутахассис.






