АсосийJamiyat

Минск, Нью-Йорк, Франкфурт... Ўзбекистонга келмоқчи бўлганлар учун чартер рейслар жадвали эълон қилинди

'Минск, Нью-Йорк, Франкфурт... Ўзбекистонга келмоқчи бўлганлар учун чартер рейслар жадвали эълон қилинди'ning rasmi

"Uzbekistan Airways" АЖ қуйидаги чартер репатриация қатновларини амалга оширишни режалаштирди:

- Тошкент - Минск - Тошкент – 2020 йил 24 ва 31 август кунлари;

- Тошкент – Нью-Йорк - Тошкент - 2020 йил 27 август куни;

- Тошкент - Франкфурт - Тошкент -2020 йил 21 ва 28 август кунлари.

Ушбу йўналишлар бўйича авиачипталарни "Uzbekistan Airways Sales" Марказий сотувлар офисида ҳар куни соат 9.30dan 18.00gacha йўловчининг ўзи тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси билан келган тақдирдагина сотиб олиш мумкин.

Тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида авиачипталарни сотиб олишни тезлаштириш бўйича ўз хизматларини таклиф этаётган шубҳали шахслардан ёрдам сўрамаслигингизни сўраймиз. Сизга чиптада кўрсатилган нархни "Uzbekistan Airways" АЖ филиалининг кассасида тўлаган пулингиз миқдори билан солиштиришни тавсия қиламиз, дейилади авиакомпания хабарида. 

 

    Бошқа янгиликлар