АсосийJamiyat

Ўзбекистон бозорларидаги нархлар ўрганилди

'Ўзбекистон бозорларидаги нархлар ўрганилди'ning rasmi

Марказий бозорлардаги алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари ўрганилди. 18 август ҳолати кўра:

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 40 000 сўмдан 65 000 сўмгача (кг):

1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори» ва Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»нинг арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (40 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса, Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилган (65 000 сўм).

Қўй гўшти 45 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг):

Минимал нарх Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (45 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (75 000 сўм) кузатилган.

Картошка 2 500 сўмдан 6 000 сўмгача (кг):

Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да сотувда бўлган йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (2 500 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотилган сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6 000 сўм) қайд этилган.

Пиёз 1000 сўмдан 3 000 сўмгача (кг):

Минимал нарх Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Самарқанд шаҳрининг «Дамариқ деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори» да (1000 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нарх сифатида эса Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилган (3 000 сўм).

Сабзи 1 500 сўмдан 5 000 сўмгача (кг):

Минимал нарх Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори» ва Фарғона шаҳрининг «Марказий деҳқон бозори»да (1 500 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да сотувда бўлган тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (5 000 сўм) қайд этилган.

Тухум 6 000 сўмдан 12 000 сўмгача (10 дона):

Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори» да сотувда бўлган майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилган (6 000 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори» да қайд этилган (12 000 сўм).

Гуруч 5 000 сўмдан 18 000 сўмгача (кг):

Минимал нарх Гулистон шаҳрининг - «Гулистон деҳқон бозори»да (5 000 сўмдан) қайд этилган. Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилган («Лазер» навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 800 сўмдан 15 000 сўмгача (литр):

Минимал нарх Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 8 800 сўм) кузатилган. Максимал нархи эса, Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори» ва «Дамариқ деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 15 000 сўм) кузатилган.

Шакар 5 800 сўмдан 7 000 сўмгача (кг):

Минимал нарх Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5 800 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (7 000 сўм) кузатилган.

    Бошқа янгиликлар