АсосийJamiyat

ТДИУда талабалар учун Муҳаммад Аминхўжа Муқимий кўкрак нишони тасъсис этилди

'ТДИУда талабалар учун Муҳаммад Аминхўжа Муқимий кўкрак нишони тасъсис этилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонига ташрифи чоғида мажмуада ҳайкали гавдаланган адиблар ҳаёти ва ижодини, бой маънавий меросини ОТМларда кенг ўрганиш, жамоатчиликка, халқимизга, келгуси авлодга етказиш каби вазифалар белгиланган эди. Бу ҳақда  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети жамоаси томонидан мана шу вазифаларни амалга ошириш мақсадида Муҳаммад Аминхўжа Муқимий кўкрак нишони тасъсис этилиб, дастлабки нусхалари тайёрланди.

Кўкрак нишони таъсис этишдан мақсад Муҳаммад Аминхўжа Муқимий адабий-маънавий меросини ўрганиш ва кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш борасида университет ва бошқа олий таълим муассасаларининг иқтидорли фаол, билимли ва Ватанпарвар талабаларини моддий-маънавий рағбатлантиришдан иборат.

Кўкрак нишони кимларга берилади ва  қандай имтиёзлари мавжуд?

Ушбу кўкрак нишони Муҳаммад Аминхўжа Муқимийнинг бой маънавий-адабий меросини кенг ўрганган, ушбу билим ва кўникмаларни жамоатчиликка ва келгуси авлодга етказиш борасида “Энг яхши шеърий асар”, “Энг яхши бадиий асар”, “Энг яхши аннимацион асар”, “Энг яхши сценарий муаллифи”, “Энг яхши интерентдаги платморма муаллифи” каби 10дан ортиқ номинациялар ғолибларига берилади.  

Ғолиб талабага махсус гувоҳнома ва миқдори 1 000 000 сўмдан кам бўлмаган 10 ойлик стпендия тўлаб берилади.

Муҳаммад Аминхўжа Муқимийнинг кўкрак нишони ва махсус гувоҳномасига сазовор бўлган талаба Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичига имтёзли равишда ўқишга қабул қилинади.  

Шунингдек, адбининг  адабий-маънавий меросини ўрганиш ва кенг жамоатчиликка тарғиб қилишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган олимлар, шоиру ёзувчилар, муқимийшунослар, мутасаддилар ҳам ушбу кўкрак нишони билан тақдирланиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар