Тошкент минтақаси темир йўл транспортида ХТБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
"Сўнги вақтларда темир йўл транспорт иншоотларида йўловчи ва юк поездларининг хавфсизлигига таҳдид солаётган салбий ҳолатлар, яъни фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан темир йўлнинг белгиланмаган жойларидан кесиб ўтиш, йўловчи поездлар вагон ойналарига тош отиб синдириш, темир йўлга бегона жисм қўйиш, темир йўл атрофида чорва молларини боқиш, темир йўлдан ўтиш даврида қўл телефони қулоқчинидан фойдаланиш, қўриқланмайдиган темир йўл кесишмаларда содир бўлаётган транспорт ходисалари натижасида фуқаролар ва вояга етмаганлар билан боғлиқ бахтсиз ходиса ҳамда бошқа нохуш ҳолатлар ҳам афсуски содир бўлмоқда.
Тошкент минтақаси темир йўл транспортида ХТБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан очиқ станция ва вокзаллар ҳудуди ҳамда темир йўл атрофида аҳоли гавжум ҳудудларда бахтсиз ходисаларни олдини олиш мақсадида темир йўл атрофини темир панжара ва тўсиқлар билан ўраш, фуқароларни огохлантирувчи темир йўл белгиларини ҳамда тунги ёритиш ва видео кузатув мосламаларини ўрнатиш бўйича алоҳида таклифлар тайёрлаб, мутасадди идораларга тақдимномалар мунтазам равишда киритиб борилмоқда. Шунингдек, темир йўл бўйлаб бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш борасида видеороликлар ишлаб чиқиб, темир йўлга яқин жойлашган маҳаллаларда учрашувлар ташкил этилмоқда ва флаерлар тарқатиш, оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар ижроси таъминланиши назоратга олинган.
Темир йўлда хавфсизликни таъминлаш, бахтсиз ходисаларни олдини олиш юзасидан фуқароларимиздан темир йўлда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишлик, жумладан темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтиш, темир йўл атрофида чорва молларини боқмаслик, темир йўл изига тушиб юрмаслик ва айниқса ёшларимиз темир йўлда қулоқчин тақиб юрмаслигини, шунингдек, ота-оналардан болаларни қаровсиз қолдирмасликни илтимос қилиб қоламиз" дейилади хабарда.






