АсосийЖАМИЯТ

Судьялар очиқлик асосида имтиҳон қилинди

Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир...

'Судьялар очиқлик асосида имтиҳон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир гуруҳ судьяларни навбатдаги муддатга тайинлашга доир ҳамда Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Кенгаш ташаббуси билан тадбирга илк марта оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам таклиф этилди.

Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, тизим фаолияти очиқлик мезонига асосланмас экан, жамиятда ижтимоий адолатни таъминлаш масаласида амалга оширилаётган ишларга соя тушаверади.

Судьялик лавозимига тайинлаш ваколати тўлиқ Судьялар олий кенгашига берилган бўлсада, (аввал барча даражадаги судьялар Президент фармойиши билан лавозимига тайинлаб, яна шу тартибда озод этилар эди), суд тизимини салоҳиятли ва лаёқатли кадр билан тўлдиришдаги муайян камчиликларга йўл қўйилаётгани, бу ҳол одил судловни таъминлашга тўсқинлик қилувчи омиллардан бири бўлиб келаётган эди.

Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров айни пайтда суд тизимини етарли ҳаётий тажрибага эга бўлган, юқори малакали кадрлар билан тўлдиришга ҳаракат қилинаётганини таъкидлади.

Кенгашнинг оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбасининг маълумотига кўра, бугунги кунда 175 судьялик лавозимлари бўш турибди ва уларни муносиб кадрлар билан тўлдириш борасида белгиланган тартибда барча чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Кенгаш фаолиятида илк марта бўш судьялик ўринлари учун ҳудудлар кесимида танлов ўтказилиши оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилингани ҳам шу борада амалга оширилаётган ишлар сирасига киради.

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида беш йил ва ундан кўп муддат судья сифатида фаолият юритиб, муддати тугаган 19 нафар судьяни навбатдаги янги ваколат муддатига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

19.JPG


Эътироф этиш керакки, шу кунга қадар судьяларни тайинланиш жараёнини кузатиш ва ёритишда очиқлик етарли даражада таъминланмаётган эди. Бу сафар эса оммавий ахборот вакиллари таклиф этилгани, жараённи тўлиқ кузатиш учун керакли шарт-шароитлар яратилгани тизимда янгича ёндашув, очиқлик, шаффофлик тамойиллари қарор топаётганини кўрсатди.

Бу эса илғор демократик давлатлар тажрибаларидан келиб чиқиб, Судьялар олий кенгаши фаолиятида судьяларни янгича мезон ва тартиб асосида шаффоф тайинлашнинг янги даври бошланганини англатади.

20.JPG

    Бошқа янгиликлар