Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Тошкент вилоятидаги умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежларини 52 мингдан зиёд битирувчилар тамомлаган, шундан 40 мингга яқин ўқувчи-ёшлар олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган.
Шунингдек, бу йил хотин-қизлар учун ҳам алоҳида грантлар ажратилди. Шунга асосан вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига вилоят бўйича жами 1 714 нафар хотин-қиз ҳужжат топширган бўлиб, комиссия томонидан ҳужжатлар Низом асосида ўрганилган ва уларнинг 1 142 нафарига тавсиялар берилди.
Кириш имтиҳонлари эса ёзма равишда “Математика”, “Физика”, “Информатика” ва “Рус тили” фанлари бўйича уч кун давомида 20-22 август кунлари соат 17:00 да “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖга қарашли “Металлург” спорт мажмуасининг стадионида ўтказилади.






