Бугун Қарши шаҳар туғруқ комплексида чироқчилик аёл уч нафар эгизак фарзандларни дунёга келтиргани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу қувончли хабарга вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳам алоҳида эътибор қаратди:
- Синглимизга оналик бахти муборак бўлсин. Уч эгизак фарзандни катта қилиш осон эмас, албатта. Ҳар қандай ёрдамга тайёрман. Эртагаёқ эгизаклар учун аталган ўз совғамни жўнатаман. Шунингдек, қонун доирасидаги барча моддий ёрдамларни олишини ҳам ўз назоратимга оламан.






