ССВнинг хабар қилишича, Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли Х.А. (эркак) ҳамда 44 ёшли Р.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 33 442 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 4 127 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 255 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.






