АсосийЖАМИЯТ

Осиё ўйинларида Ўзбекистон яна биттадан олтин ва кумуш медаль олди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жаҳонгир Зокиров эса +90 килограмм вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди.

'Осиё ўйинларида Ўзбекистон яна биттадан олтин ва кумуш медаль олди'ning rasmi

Бугун, 2 октябрь куни Япониянинг Аичи–Нагоя шаҳарларида давом этаётган ХХ ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси яна биттадан олтин ва кумуш медалга эга чиқди.

Хусусан, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Музаффарбек Тўрабойев +100 килограмм вазн тоифасида Осиё ўйинлари чемпиони бўлди. У финалда мезбон Япония вакили Хёга Отадан устун келиб, олтин медални қўлга киритди.

Шу тариқа, Музаффарбек Тўрабойев Осиё ўйинларида иккинчи бор чемпионликка эришди. У 2023 йилда Ханчжоуда ўтказилган Осиё ўйинларида ҳам ўз вазн тоифасида олтин медаль олган эди.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жаҳонгир Зокиров эса +90 килограмм вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди. У ҳал қилувчи баҳсда Қозоғистон вакилига мағлуб бўлиб, мусобақани иккинчи ўринда якунлади.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида ҳозирга қадар 19 та олтин, 22 та кумуш ва 22 та бронза, жами 63 та медаль бор. Бу натижа билан Ўзбекистон медаллар жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Ундан юқорида Жанубий Корея, Япония ва Хитой делегациялари жойлашган.

    Бошқа янгиликлар

    Осиё ўйинларида Ўзбекистон яна биттадан олтин ва кумуш медаль олди - Darakchi.uz