АсосийJamiyat

Тошкентда жиноий гуруҳ МЧЖ биносига кириб, 2 миллиард сўмдан ортиқ пулни олиб чиқиб кетишди

'Тошкентда жиноий гуруҳ МЧЖ биносига кириб, 2 миллиард сўмдан ортиқ пулни олиб чиқиб кетишди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 2 миллиард пулларни ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди, дея хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати.

Аниқланишича, 15 август куни соат 21:30 дан 16 август куни соат 17:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар, МЧЖ биносининг ташқи деразаси, шунингдек моддий бойликлар сақланадиган омбор эшиги ва темир панжараларини бузган ҳолда ғайриқонуний равишда киришиб, темир сейфнинг қулфини темир кесиш ускунаси ёрдамида кесиб, сейфнинг ичида ҳамда ҳисобчилар хонасида бир неча сумкаларга солинган тахминан 2 миллиард сўмдан кўпроқ нақд пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни оқ рангли давлат рақамлари ечиб олинган “Lacetti” русумли автомашинада келган 6 нафар фуқаролар содир этганликлари аён бўлган.

Тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятга алоқадор яна 2 нафар фуқаролар аниқланиб, улар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб содир этганликлари аниқланган, уларнинг барчасини шахсига оид маълумотларига аниқлик киритилган. Ҳозирда жиноятчилар Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар. Ўғирланган пуллар тергов жараёнида ашёвий далиллар тариқасида расмийлаштириб олинган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар