Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволаш муолажаларини олаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, шифокорлар саъй-ҳаракати билан вазир саломатлиги тикланган. "Ҳозирда одатдагидек ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда" дейилади хабарда.






