Ушбу саволга бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги АОКАда навбатдаги брифингида жавоб бериб ўтилди.
Севара Убуйдуллаева Вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:
— Илк ёшдаги болаларда коронавирус касаллиги симптомларсиз, улардан каттароқ, яъни 12 ёшгача бўлганларда касаллик кечуви жуда ҳам енгил кузатилиши борасида аниқ маълумотлар мавжуд.
Лекин организмида ёндош бошқа касалликлари бўлган болаларда ёки аллергияси мавжуд бўлса, шунингдек оддий шамоллаш даврида ҳам бўғилиш ҳолатлари кузатилса, бундай болаларда коронавирус ўрта оғирликда ёки оғирроқ кечиши мумкин.
Аллергия — коронавирус организмга тушганидан сўнг, организмда жароҳатланиш ва касаллик қўзғаш хусусиятини кенгайтиради ҳамда касаллик кечувини кучайтиради.






