АсосийJamiyat

Конимехда ҳайдовчи ухлаб қолди ва вафот этди

'Конимехда ҳайдовчи ухлаб қолди ва вафот этди'ning rasmi

19 август куни соат 10:25 ларда Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 “Навоий-Учқудуқ” автомобиль йўлининг 147 километрида "Зарафшон-Навоий" йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи “Нексия” русумли 85К704ЕА давлат рақам белгили автомашинани бошқариб бориб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган "Чанган" русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада “Нексия” русумли автомашинани ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

“Чанган” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси “Чап оёғи тизза ости синиши” жароҳати билан Зарафшон шаҳар марказий касалхонасига ётқазилган.

Бирламчи маълумотларга кўра, “Нексия” русумли  автомашина ҳайдовчи чарчоқ ҳолатида ухлаб қолиши натижасида бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишга чиққанлиги мазкур ҳодисани келиб чиқишига сабаб бўлган. 

 

    Бошқа янгиликлар