АсосийSalomatlik

Коронавирусни даволашда «Аспирин» дорисини ичиш айтиляпти. Ахир уни узоқ вақт қабул қилиш ошқозон ярасини келтириб чиқарадику?

'Коронавирусни даволашда «Аспирин» дорисини ичиш айтиляпти. Ахир уни узоқ вақт қабул қилиш ошқозон ярасини келтириб чиқарадику?'ning rasmi

Ушбу саволга бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева муҳим саволларга жавоб қайтарди:

Жуда долзарб савол. Коронавирус инфекцияси қон айланиши тизимига турли таъсирга эга. Энг асосийси — қон қуюлиши ҳисобланади.  

Афсуски шифокорларимиз беморнинг тўлиқ ҳолати ва мавжуд патологияларини ҳисобга олмай, узоқ вақт қабул қилишга «Аспирин» дорисини тайинлашади.

Ҳар қандай дори воситасини тайинлашдан аввал қон таҳлилини ўтказиш ва ушбу гуруҳдаги препаратларни тайинлаш қанчалик зарурлигини аниқлаш зарур.

Агар таҳлил натижаларига кўра, шифокор ушбу гуруҳдаги дори воситаларини тайинлаган бўлса, Сиз шифокор назоратида бўлишингиз керак. Агар бирор қарши кўрсатмалар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилишингиз ва дори воситасини бекор қилиш ёки бошқасига алмаштиришни келишишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар