АсосийJamiyat

Навоийда ухлаб қолган ҳайдовчи йўловчининг ўлимига сабабчи бўлди

'Навоийда ухлаб қолган ҳайдовчи йўловчининг ўлимига сабабчи бўлди'ning rasmi

2020 йилнинг 7 август куни соат тахминан 15:30ларда Навоий вилояти Нурота тумани ҳудудидан ўтган 4R-55 автомобиль йўлининг 94 километрида “Дамас” русумли 30 R 102 LA давлат рақам белгили автомашинани бошқариб бораётган ҳайдовчи билан ҳам шундай ҳолат юзага келди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан мунтазам равишда огоҳлантириш ва профилактик тадбирлар олиб борилишига қарамай 1963 йилда Самарқанд вилоятида тугилган фуқаро З.Б. ўзига тегишли автомашинани бошқариб келиб, ухлаб қолиши оқибатида йўл четига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.

Натижада автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, 1975 йилда Самарқанд вилоятида туғилган йўловчи Р.Н. оғир тан жароҳати олиб, ҳаётдан бевақт кўз юмди.  

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар