АсосийJamiyat

Коронавирусга дучор бўлганда нега ҳид ва таъм билиш йўқолади?

'Коронавирусга дучор бўлганда нега ҳид ва таъм билиш йўқолади?'ning rasmi

Кўпчиликни қизиқтирган ушбу саволга Тошкент врачлар малакасини ошириш институти доценти Дилфуза Ҳасанова эавоб берди:

–"Cjvid-19" вируси нафақат ўпка тўқимасини, балки нерв ҳужайраларини гематоэнцефал тўсиқдан ўтиб, мияни ҳам зарарлаши исботланди. Коронавируснинг нейрокорона - 1, нейрокорона - 2, нейрокорона - 3 деган таснифи пайдо бўлди.  

Мана, нима учун коронавирусда ҳид ва таъм билиш сезгиси йўқолади? Бош мия жуфт нервларидан биринчиси ҳид билиш нерви бўлиб, касалликда у зарарланяпти. Шунингдек, тилни бошқарувчи нервлар шикастланиши ҳид билишни йўқотади.

Коронавирусдан даволангандан кейин вируснинг қолдиқлари бўлади ва улар токсинлар чиқаради. Шу сабабли тузалгандан кейин бирданига таъм ва ҳид билиш сезгиси тикланмайди.  

Организм секин-асталик билан сезги ҳиссини тиклаб олади. Бу беморларда турли даврни ўз ичига олади. Кимдадир 7-10 кун, баъзиларда 2 ҳафтагача чўзилади.

    Бошқа янгиликлар