2020 йил 22 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 231 (+157) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди ССВ
Янги касалланиш ҳолатларининг 100 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Наманган вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда яна 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 3 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.






