АсосийJamiyat

Саудия Арабистони нашри Самарқанд давлат университети тарихи ҳақида мақола эълон қилди

'Саудия Арабистони нашри Самарқанд давлат университети тарихи ҳақида мақола эълон қилди'ning rasmi

Саудия Арабистонининг “UNA” ахборот нашрида "Самарқанд давлат университети ̶ Мирзо Улуғбек мадрасасининг вориси" мавзусида мақола эълон қилинди. Бу ҳақда УзА ёзмоқда. 

Унда қадим тарихдан илм-фан ўчоғи бўлган Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистоннинг дунё илм-фани тараққиётига қўшган ҳиссаси, таълим масканлари, Мирзо Улуғбек мадрасаси ва Самарқанд давлат университети ҳақида сўз юритилади.

"Қадим тарихда Марказий Осиёда илм-фаннинг тараққий этиши диний ва дунёвий илм олиш истагида бўлган одамларни Бухоро, Хоразм, Самарқанд, Тошкент каби шаҳарларга чорлаган. Минтақада мадраса таълими асосида Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд, ал-Хоразмий, ал-Беруний, Ибн Сино, ал-Фарғоний, Мирзо Улуғбек каби мутафаккирларнинг илмий-фалсафий қарашлари ва бебаҳо илмий мероси яратилган. Бу мадрасаларда дунё илм-фанига муносиб ҳисса қўша олган олиму уламолар етишиб чиққан. Шу сабабли, қадим даврлардан бери Ўрта Осиёда фаолият кўрсатган мадрасалар ўз давридаги олий ўқув юртлари, яъни университетлар мақомига эга эди, дейиш мумкин. Тарихий манбаларга кўра, Х асрнинг охирига келиб Самарқандда 17 та махсус мадрасалар бўлган... Ўрта Осиё минтақасининг буюк цивилизациялари бир-бирларининг мантиқий давоми сифатида пайдо бўлган ва ушбу тамаддуннинг асоси бўлган мадрасалар тизими ҳам вақт ўтиши билан ривожланиб, такомиллашган. Шу маънода, Самарқанд давлат университети Мирзо Улуғбек олий мадрасасининг бевосита вориси ҳисобланади ва унинг ташкил топиши тарихи 1420 йилдан, яъни Улуғбек олий мадрасаси ташкил этилган санадан бошланади. Бу Самарқанд давлат университети Улуғбек мадрасасининг бевосита вориси деган хулосага олиб келади”, дейилади мақолада.

    Бошқа янгиликлар