ССВ маълумот беришича, 2020 йил 22 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 412 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари 181 тага ошган. Уларнинг
- 169 нафари Тошкент шаҳрида
- 8 нафари Тошкент вилоятида
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида
- 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида
- 1 нафари Жиззах вилоятида аҳоли орасида аниқланди.
Айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 228 нафар, Тошкент вилоятида 98 нафар, Самарқанд вилоятида 26 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 362 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, юртимизда соғайганлар сони 34 351 нафар (89 фоиз)га етди.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 796 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






