АсосийJamiyat

“ГАИ акамиздан авто-трюкни додаси!”... Тарқалган видеога изоҳ берилди

'“ГАИ акамиздан авто-трюкни додаси!”... Тарқалган видеога изоҳ берилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 21 август куни ижтимоий тармоқда “ГАИ акамиздан авто-трюкни додаси!” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. Унда ЙПХ ходими хизмат автомашинасида турли манёврларни бажараётганлиги тасвирланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

"Жорий йилнинг 15 август кунидан 5 сентябрь кунига қадар Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида “Халқаро умумармия ўйинлари-2020” доирасида “Йўл-патруль” кўрик танлови ўтказилиши режалаштирилган ва айни вақтларда ўтказилмоқда.

Ушбу мусобақада иштирок этиш учун ДЙҲХ хизматининг Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида хизмат олиб бораётган 25 нафар ходимлари ўзларига бириктирилган патруль автомашиналари билан 19 август куни Фарғона вилоятига етиб боришган.

Жорий йилнинг 21 август куни ЙПХ ходими Р.Муҳаммедов “Ласетти” русумли, 01 783 VSC давлат рақам белгили транспорт воситасининг техник ҳолати, созлиги ва чидамлилигини текшириш мақсадида танлов олди машғулотлар олиб бораётган вақтида, ушбу ҳолат атрофда томоша қилаётган қатнашчилар ва фуқаролар томонидан тасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларга тарқатилган".

ЙҲХББ фуқаролардан ушбу ҳолатни тўғри тушунишларини сўраган, ходимларига нуфузли халқаро танловда омад ёр бўлишини тилаган.

    Бошқа янгиликлар