Sevimli

Жаҳонгир Аҳмедов: “Янги чеҳрани олиб чиқиш осон иш эмас”

ШОУ-БИЗНЕС 11.12.2015, 19:04
Жаҳонгир Аҳмедов: “Янги чеҳрани олиб чиқиш осон иш эмас”

Мухлислар севиб томоша қиладиган бир қанча фильмларнинг режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов билан сайтимиз учун қилинган махсус суҳбатимиз жуда қизғин суҳбатга айланиб кетди. Айни вақтда  “Ўзи кетар ёр-ёр, ўзи келар ёр-ёр” фильмининг овозлаштириш жараёнлари билан банд бўлган режиссёрга саволларимизни айнан шу фильмдан бошладик.

—Мазкур фильминггизни аввалгиларидан фарқли жиҳати борми?

—Аввалги комедияларимдан жиддий фарқ қилади дея олмайман, бу ҳам оилавий комедия. Аммо ғоявийлиги ва айни ҳозирги кундаги оилада келиб чиқадиган муаммоларни кулгу йўли билан танқид остига олинганлиги билан фарқ қилса керак.

—Фильм маблағи ҳақида тўхтала оласизми?

—….

—Қанча вақт давомида суратга олинди?

—Тўрт ой деганда овозлаштириш жараёнларига етиб келдик. Менимча беш ойларда фильм ўз ниҳоясига етса керак.

—Қаерларда суратга олинди, кимлар бош ролларни ижро этишган?

—Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида суратга олинди. Бош ролларда Муҳаммадисо Абдухайиров, Матёқуб Матчонов, Жамила Ғофурова, Муҳаммадиёр Маҳкамов, Саида Раметова, Шокира Дониёровалар.

—Жуда кўп филмларинггизда ҳозир санаб ўтган актёрларинггиз билан бирга ишлагансиз. Аммо нима сабабдан ёш актёрларни катта саҳнага олиб чиқишга иккиланасиз?

—Агар эътибор берсанггиз режиссёрлар орасида ҳали кинога чиқмаган, чеҳраси таниқли бўлмаган актёр, актрисаларни олиб чиқиш бўйича энг олдида мен турсам керак. Мазкур фильмимда ҳам Иброҳим Саломов деган ёш, истеъдоли актёр билан ишладим. Ҳамда илк бора Жамила Ғофурова  билан шу фильмда бирга ишладик.

—Иброҳим Саломовга ишонганинггизни айтяпсиз, мободо бу актёр сизнинг қариндошингиз ёки фильм маблағини маълум қисмини кўтармаяптими?

—Тоза виждон билан айтишим мумкин, бу бола қариндошим ҳам эмас, кинонинг моддий томонига ҳам алоқаси йўқ. Кўпгина томошабинлар айтишади янги чеҳралар нега йўқ деб янги чеҳрани бирдан катта саҳнага чиқариб бўлмайди. Янги чеҳрани олиб чиқиш 3-4 кунлик иш эмас. Улар бу жараёнда камида 3-4 йил пишиши лозим. Иброҳим Саломов ҳам уч йилдан буён шогирд, мана энди унга ишонч билдирдик.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+29.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10922.03
USD 17.74
11289.01
EUR 136.1
180.31
RUB 0
1