АсосийJamiyat

Коронавирусдан вафот этган фуқаролар тўғрисидаги тўлиқ маълумотни қаердан олса бўлади?

'Коронавирусдан вафот этган фуқаролар тўғрисидаги тўлиқ маълумотни қаердан олса бўлади?'ning rasmi

"Нима учун вафот этган фуқаролар тўғрисидаги рўйхатлар электрон тизимга қўйилмайди? ОАВда вафот этган фуқаронинг фақат бош ҳарфи ва ёши ёзилади. Бу ҳақидаги маълумотни қаердан олсак бўлади?"

Бугун, 22 август куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова мазкур саволга жавоб берди. 

Унинг сўзларига кўра, аслида касалликга чалинганларнинг шахси билан боғлиқ маълумотларнинг барчаси тиббиёт сири ҳисобланади.  Лекин ушбу маълумотларни олиш ваколатига эга ташкилотлар бу каби муассасаларга ёки Соғлиқни сақлаш вазирлигига расман мурожаат қилиши мумкин.

"Маълумотларни коронавирус касаллигига чалинган беморларни даволаш билан шуғулланадиган муассасаларга мурожаат қилиб, ушбу маълумотнинг нима мақсадда сўралаётганлигини асослаб берсангиз шунга қараб муносабат билдирилади" дейди Б.Абдусаматова.

    Бошқа янгиликлар