2020 йил 22 август соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 532 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолатлари 120 нафарга ошган. Уларнинг
- 115 нафари Тошкент вилоятида
- 5 нафари Фарғона вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
Бугун Тошкент шаҳрида 386 нафар, Тошкент вилоятида 165 нафар, Самарқанд вилоятида 26 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 34 576 (+587) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (89 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 689 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда.






