Қарши шаҳрига 30 дона автобус олиб келинди. Қашқадарё вилоятига яна 50 дона «Исузу» русумли янги автобуслар ҳам олиб келинади. Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси хабар берди.
Келтирилган ушбу автобуслар замонавий ва кенг ҳажмли салон, юмшоқ ўриндиқлар, совиткич воситалари, салондаги иқлим назорати, мукаммал хавфсизлик тизимларига эга. Тушиб-чиқиш ҳам анча қулай.
Маълумот ўрнида, ўтган йили ҳам вилоятга 80 дона янги автобус келтирилган. Улар ҳозирда Қарши шаҳри ва шаҳар атрофи йўналишларида қатновни амалга оширяпти.






