Ушбк саволга АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова томонидан қуйидагича жавоб берилди:
"Коронавирус инфекцияси турли шаклларда кечади ва доим ҳам ўпкани шикастламайди.
Касаллик кўп ҳолларда умуман симптомларсиз кечади, яъни тест натижаси мусбат бўлсада киши ҳеч қандай симптомларни сезмайди ва бундай вирус ташувчиси текширилганда организмда ҳеч қандай ўзгариш аниқланмайди.
Симптомлар мавжудлигида касалликнинг қуйидаги шакллари ажратиб кўрсатилади:
- юқори нафас йўллари шикастланиши билан (ринит, фарингит);
- қуйи нафас йўллари шикастланиши билан (пневмония);"






