АсосийJamiyat

"Қамчиқ"да учта юк машинаси ҳалокатга учради

'"Қамчиқ"да учта юк машинаси ҳалокатга учради'ning rasmi

ФВВ хабарига кўра,  “Қамчиқ” довонида, Тошкент – Ўш халқаро автомобиль йўлининг 247 километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

Маълумотга кўра, кеча соат 16:00 лар атрофида “МАЗ” русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўртасидаги темир-бетон тўсиққа  урилган.

 Бу вақтда "ИСУЗУ" русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси “МAЗ” юк автомашинасининг ортидан тўқнашмаслик учун автомобилни олиб қочмоқчи бўлди, аммо олд томонида ҳаракатланиб кетаётган бошқа юк автомобилига бориб урилди.

 Бир неча дақиқадан сўнг ФВВнинг "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бўлими ходимлари воқеа жойига етиб бориб, жабрланганларни автомобиллар ичидан чиқариб олган.  

Жароҳатланган ҳайдовчиларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, Поп тумани шифохонасига юборилганлиги, ҳозирда уларнинг саломатлиги жойида эканлиги айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар