АсосийJamiyat

“Сен баҳорни соғинмадингми?” кўшиғини ижро этган артист вафот этди

'“Сен баҳорни соғинмадингми?” кўшиғини ижро этган артист вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги полковник Икромжон Бўронов бугун 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Бу инсоннинг фахрий сифатида ёшлар тарбияси ҳамда уларни Ватанга муҳаббат ва бурчга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги хизматлари, шунингдек санъатдаги ижоди нафақат ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийлари, балки санъатсевар халқимиз томонидан ҳам муносиб қадрланиб, уларнинг номи доимо ҳурмат-эҳтиром билан тилга олинарди.

Барчамиз севиб тинглайдиган “Сен баҳорни соғинмадингми?” кўшиғи бугун орадан ярим асрдан кўп вақт ўтган бўлсада, ҳамон элимизнинг суюкли кўшиғи сифатида янграб келмоқда.

Устоз санъаткор, ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги полковник Икромжон Бўроновнинг вафоти муносабати билан Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, Фахрийлар кенгаши ва шахсий таркиби номидан марҳумнинг оила аъзолари, қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

 

 

    Бошқа янгиликлар