АсосийJamiyat

Республикамиздаги нодавлат ОТМлар ҳақида расмий маълумот берилди

'Республикамиздаги нодавлат ОТМлар ҳақида расмий маълумот берилди'ning rasmi

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий каналида республикамиздаги нодавлат ОТМлар ҳақида маълумот берилди.

Хабарда айтилишича, республикамизда амалдаги қонунчилик бўйича ўрнатилган тартибда ташкил этилган нодавлат олий таълим муассасалари рўйхати қуйидагилардан иборат:

2018 йилда фаолиятини бошлаган:

1. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти;

2019 йилда фаолиятини бошлаган:

2.Акфа университети;

3.Қўқон университети;

4.Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети;

2020/2021 ўқув йилида илк бор фаолиятини бошлаши режалаштирилмоқда:  

5. «Tashkent International University» халқаро университети;

6. TEAM университети;

7. Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети;

8. «Tashkent International University of Education» халқаро университети.

 Эслатма: мазкур рўйхатда хорижий олий таълим муассасаларининг республикамиздаги ўрнатилган тартибда ташкил этилган филиаллари келтирилмаган.

"Юқоридаги рўйхатда келтирилмаган, бироқ "биз нодавлат олий таълим муассасасасимиз" деб ўзининг олий таълим бўйича дастурларини тақдим этаётган ташкилотлар таклифларига алданиб қолманг, ОГОҲ бўлинг", дея фуқароларни огоҳлантирмоқда вазирлик ўз ахборотида.  

    Бошқа янгиликлар