Афғонистондаги қуролли ҳужум оқибатида жароҳат олган ўзбекистонлик Термизда даволанмоқда. Бу ҳақа Сурхондарё вилоят ҳокимлиги хабар берди.
20 август куни Мозори-Шариф шаҳри яқинидаги темир йўл қўриқчиларига ҳужум уюштирилиши оқибатида бир нафар ўзбекистонлик жароҳатланган, икки нафар афғонистонлик ҳалок бўлган.
Ҳужум оқибатида жароҳатланган ўзбекистонлик – «Сўғдиёна транс» корхонасининг координация бўлими бошлиғи ўринбосари Термиз шаҳридаги касалхонага етказилган.
Маълум бўлишича, «Сўғдиёна транс» корхонаси ишчи-ходимларини иш жойига олиб кетиш учун келган масъуллар Ҳайратон ишчилар яшаш базасидан чиқишганда ҳужумга учраган.






