АсосийDunyo

Юлия Тимошенко коронавирусга чалинди. Аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

'Юлия Тимошенко коронавирусга чалинди. Аҳволи оғирлиги айтилмоқда.'ning rasmi

Украина собиқ бош вазири, амалдаги Верҳовная Рада депутати Юлия Тимошенко коронавирус билан касалланди. Унинг партияси эълон қилган хабарга кўра, Тимошенконинг аҳволи оғир, дея ёзди Ўзрепорт нашри.

Партия вакилларининг айтишича, 59 ёшли  собиқ бош вазирда юқори ҳарорат бир неча кундан бери давом этмоқда. Ҳозирда у касалхонага ётқизилганми ёки йўқми-номаълум.

Украинада шу кунларда СОВИД-19 билан касалланганлар сони кескин кўпаймоқда.

Оҳирги 24 соат ичида 2,300дан ортиқ янги беморлар аниқланди.

    Бошқа янгиликлар