Мажбурий ижро Бюроси Шайҳонтоҳур туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Шайҳонтоҳур туманлараро судининг 07.02.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Шайхонтоҳур филиалидан ундирувчи С. Якубова фойдасига 76 млн.064 минг.616 сўм қарз ва давлат фойдасига 747 минг. 994 сўм давлат божи ундириш ҳақидаги ижро иши келиб тушган. Бу ҳақда МИБ Даракчига хабар бермоқда.
Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг
23-моддасига асосан ижро ишини юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. МИБ туман бўлими томонидан қарздор жамиятга нисбатан белгиланган ихтиёрий муддат ичида юқоридаги қарздорлик бартараф қилинмаган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси О.Султонов томонидан қарздор ташкилотнинг Тошкент шаҳар “Ипотека банк” АТИБ Меҳнат филиалидаги ҳисоб рақамига 07.07.2020 йилда инкассо топшириқномаси ҳамда тегишли қарорга асосан банд қўйилган.
Ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи С.Якубова фойдасига 76млн.64минг сўмлик қарз ва давлат фойдасига 747 минг. 994 сўм давлат божи тўлиқ ундирилиб ижро хужжати Қонуннинг 41-моддаси 1-қисми билан амалда тамомланиб қарздорга қўйилган барча чекловлар дарҳол бекор қилинган.