АсосийJamiyat

Термизда фермерларнинг хабардорлигисиз банк операциясини амалга оширган собиқ “Ипотека банк” мансабдори фош бўлди

'Термизда фермерларнинг хабардорлигисиз банк операциясини амалга оширган собиқ “Ипотека банк” мансабдори фош бўлди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура "Даракчи"га хабар берди.

Унда, “Ипотека банк” АТИБ Сурхондарё вилоят филиалининг собиқ бўлим бошлиғи К.И. 2 та фермер хўжалиги ва фуқаро С.га ажратилган жами 44,5 млн сўм кредит маблағларини “Ф-К” фермер хўжалиги ҳисоб рақамига уларнинг хабардорлигисиз ўтказиш орқали талон-торож қилганлиги ҳамда мазкур фермер хўжалигининг ҳисоб-рақамига бошқа фермер хўжаликларидан ўтказилган 150 млн сўм маблағларини ноқонуний айланмасини амалга ошириб, хўжалик юритувчи субъектлар манфаатларига зарар етказганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан К.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “г” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар