ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаеванинг айтишича, клиник тавсияномаларда «5 ёш ва ундан кичик ёшдаги болалардан ниқоб тақиб юриш талаб этилмайди. Бу боланинг хавфсизлиги ва умумий қизиқишлари, бундан ташқари ниқобни тегишли тартибда тақиш имкониятларига асосланади», деб кўрсатилган.
Истисно тариқасида онкологик касалликлари мавжуд бўлган, иммунодепрессив ҳолатдаги ёки доимий COVID-19 мавжуд бўлган беморлар билан контактда бўладиган болаларга ниқоб тақиш тавсия этилади.
ЖССТ ва ЮНИСЕФ тавсияномаларига кўра, агар бола 6 ёшдан 11 ёшгача бўлса, ниқоб тақишда бир қатор омилларни ҳисобга олиш лозим:
➖ боланинг яшаш жойида вируснинг тарқалганлик даражасини;
➖ бола ниқобдан тўғри ва хавфсиз фойдалана олиш имкониятларини назардан четда қолдирмаслик зарур;
➖ бундан ташқари мутахассислар атрофдаги катталар томонидан болани ҳимоя ниқоблари билан таъминланганлигини, ниқобларни алмаштириш ва ювишни назорат қилишни тавсия қилишади.
12 ёш ва ундан катта ёшдаги болаларга ниқобларни катталар каби тақишни тавсия қилинади.






