АсосийJamiyat

Сергелида Россияга помидор экспорт қиламиз, дея тадбиркорни алдаган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Сергелида Россияга помидор экспорт қиламиз, дея тадбиркорни алдаган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди. 

Бош прокуратура Матбуот хизматининг бизга берган хабарига кўра, фуқаро М.О. “F-T.” МЧЖ таъсисчиси Х.З.нинг ишончига кириб, биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ишонтиради. Россия Федерациясига помидор маҳсулотларини экспорт қилиш ҳамда ун маҳсулотларини олиб сотиш орқали катта миқдорда фойда олишга қизиқтириб, унинг 5 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар